loader
+998 90 984 70 77

Гипсокартон

BRAUS гипсокартони

BRAUS гипсокартони
Нархи:

Деворлар ва шифтларни қоплаш, хоналараро тўсиқлар, осма шифтлар ўрнатиш, манзарали ва товушютувчи буюмлар ва бошқа конструкциялар (колонналарни, ригелларни қоплаш ва ҳ.к.) ўрнатиш учун фойдаланиладиган листли пардозлаш материали.

Гипсокартон намликдан қўшимча ҳимоялаш чоралари мавжуд бўлмаганда, қуруқ ва нормал намликдаги режимли бинолар ва хоналарда қўлланилади.
Қийин ёнадиган материаллар гуруҳига киради, яхшигина оловдан ҳимояланувчи материал саналади. У нисбатан секин қизийди ва фаққат 6-8 соат қизигандан сўнг шикастланади. Ёнғин вақтида олов таъсирида улар парчаловчи токсик маҳсулотлар ажратмайди.  Гипс ости ўзагининг юқори ғоваклилиги ва ғовакларининг тавсифи хоналардаги микро иқлимнинг ўзидан ўзи бошқарилиб туришини таъминлайди.
Сиқилган (ингичкалашган) милклари билан чиарилади, ва бу  текислагич қилиш пайтида пишиқ сезилмас туташ ҳосил қилиш имконини беради. Ён томонлама милклар тўғри бурчакли шаклга эга бўлиб, тТуташ ўрнатилганда улардаги фаскани олиб ташлаш керак (45 градус остида листнинг 1/3 қалинлигида).

Бугунги кунда корхона тўсиқлар, осма шифтлар ўрнатиш, ҳамда қуруқ ва нормал ҳарорат-намликка эга режимли хоналарда қалинлиги 8 мм , 9,5 мм , 10 мм , 12 мм, ўлчамлари 1,20 х 2,50 м ( 3 м2)  деворлар ички юзаларини пардозлаш учун ишлатиладиган   гипсокартонини (ГТЛ) ишлаб чиқармоқда. Мувофиқлик Сертификатига эга ва ГОСТ 6266-97222 бўйича меъёрий ҳужжатларга мос келади.