Ҳар қандай турдаги монтажлаш-қуриш ишлари, барча турдаги ғиштларни, бетон блоклари ва плиталарини, манзрали элементларни сифатли териш учун қўлланилади.
Қуриш аралашмаси махсус қўшимчалардан фойдаланган ҳолда цемент-қум асосда тайёрланган.
Ҳар қандай турдаги монтажлаш-қуриш ишлари, барча турдаги ғиштлар, бетон блоклар ва плиталарни, керамика блоклари ва плиталари, катаксимон бетонлар, пенобетон, газобетон, газосиликат, силикат блокларни сифатли териш ва улардан қурилган деворларни монтажлаш, манзарали элементларни сифатли қилиб териб чиқиш учун қўлланилади. Шунингдек, полларни, зиналарни, енгил пойдеворларни бетонлаш, бетон деворларни таъмирлаш ва тешикларини беркитиш, ТББ монтажланганда чокларга ишлов бериш, йўлакчалар плиткаларини териш, сувоқчилик ишларида, турар жойлардаги бетонли стяжкалар қурилганда ҳам фойдаланиш мумкин. Териш учун мўлжалланган аралашма яхшигина адгезияга, юқори пишиқликка, чўзилувчанликка эга, тайёр қоришмали аралашма чўкмайди ва қатламланиб кетмайди.
Аралашма таркибигабошқа бегона қўшимча ёки тўлдирма қўшишга рухсат этилмайди.
Асос (қуриш элементининг юзаси) қуруқ ва пишиқ бўлиши, кирдан, ёғли ва мойли доғлардан тозаланган, яхшилаб чангсизлантирилган бўлиши керак. Уланишини яхшилаш учун юзасини намлаб олиш тавсия этилади
Қуруқ аралашма тоза сув қуйилган сиғимга солинади.
Нисбати: 1 кг аралашмага қуриш материалининг турига қараб, 0,16-0,20 л сув талаб этилади.
Қумоқларсиз бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар миксердан фойдаланиб аралаштирилади.
Қоришма шимилиши учун 5-10 дақиқага қолдирилади.
Тайёр қоришма 2 соат ичида ишлатилади.
Нисбати: 25 кг қуруқ аралашмага 5 л сув талаб этилади.
Фойдаланиш вақти: 120 дақиқа.
Қотиш вақти: 4 соат.
Қатламининг қалинлиги: 5 - 10 мм.
Сарфланиши: қатламининг қалинлиги 1 мм бўлганда, 1 м2 га 2 кг.
Элементларининг ҳолати 10-15 дақиқа мобайнида тўғирланади.
Сиқилгандаги пишиқлиги: 5 МРа
Қўлланилиш ҳарорати: + 5 С паст эмас.
Совуққа чидамли, цикллари, 25 паст эмас.
Сақлаш муддати: тайёрланган санадан бошлаб 6 ой (қопнинг тагига қаранг)
Қуруқ ёпиқ хонада +5 С паст бўлмаган tда сақланади.
Масса, кг, қуруқ (нетто)– 25 , 50 кг + 1 кг