loader
+998 90 984 70 77

Клеевые смеси

ИЧКИ ВА ТАШҚИ ИШЛАР УЧУН «PLITZEM» УНИВЕРСАЛ ПЛИТА ЕЛИМИ

ИЧКИ ВА ТАШҚИ ИШЛАР УЧУН «PLITZEM» УНИВЕРСАЛ ПЛИТА ЕЛИМИ
Нархи:

Бинолар айвонлари, пешайвонлари, фасадлари ва бассейнларни фасад плиткалари, табиий ва сунъий тошлар билан қоплаш учун фойдаланилади. Асослар: гипсокартон,  ғишт, бетон, цементли қоришма, сувоқ, шпатлевка. Қоплаш материаллари: керамик плитка, бирламчи ва иккиламчи куйдирилган плиткалар, табиий ва сунъий тошлар, сирланган плитка, майолика.

Асос қуруқ, пишиқ, қаттиқ  бўлиши ва чўкиб ёки деформацияланиб қолмаслиги керак. Кир, чанг, нефт маҳсулотларининг, турли хил келиб чиқишга эга бўлган ёғ ва мойларининг доғлари, асосга ёмон адгезияли қатламланадиган сувоқ ёки бошқа қопламлар  олиб ташланади. Қурилиш қоришмаси, бетоннинг чиқиб турадиган бўлаклари ёки бошқача нотекисликлар ҳам олиб ташланиши керак.
Елимли қоришма билан яхшироқ уланиши учун фойдаланилаётган материалнинг сирт тарафини  нам губка ёки латта билан ҳўллаш тавсия этилади.

Қуруқ аралашма тоза сув қуйилган сиғимга солинади.
Нисбати: 1 кг аралашмага 0,25 л сув талаб этилади.
Қоришма шимилиши учун 5-10дақиқага қолдирилади.
Сўнгра қумоқларсиз бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар  миксердан фойдаланиб аралаштирилади.
Тайёр қоришма 3 соатмобайнида ишлатилади.
Нисбати: 25 кг қуруқ аралашмага6л сув талаб этилади.
Фойдаланиш вақти: 180 дақиқа.
Қотиш вақти: 24 соат.
Қатламининг қалинлиги: 2 - 100 мм.
Сарфланиши: қатламининг қалинлиги 1 мм бўлганда, 1 м2 га 2-3кг.
Сиқилгандаги пишиқлиги: 5 МРа
Қўлланилиш ҳарорати: + 5 С паст эмас.
Совуққа чидамли, цикллари, 25 паст эмас.
Плитканинг тўғирланиш вақти: 10 мин.
Чокларни текислаш 48-72 соатдан кейин.

Сақлаш муддати: тайёрланган санадан бошлаб 6 ой (қопнинг тагига қаранг)
Қуруқ ёпиқ хонада +5 С паст бўлмаган tда сақланади. 
Масса, кг, қуруқ нетто- 25 кг