Фасадларни, сузиш бассейнлари хоналаридаги деворларни ва керактик плитка, оғир ва сув ўтказмайдиган девор қопламларини теришдан аввал ҳар қандай турдаги деворларни текислаш учун фойдаланилади. Пенобетондан, ғишдан, ёғоч-цементли ички ва ташқи деворларни текислаш. Шикастланган бетонлар ёки сувоқ қилинган юзаларини косметик таъсирлаш.
Асос қуруқ, пишиқ, қаттиқ бўлиши ва чўкиб ёки деформацияланиб қолмаслиги керак. Асос кир, чанг, эски бўёқлар, аралашмаларқолдиқларидан тозаланган бўлиши керак. Ёғли ёки битумли доғлар кетказилиши керак. Атроф муҳит ҳарорати 30°С юқори бўлганда, сувоқни суртишдан аввал асосни НАМЛАБ олиш тавсия этилади.
Қуруқ аралашма тоза сув қуйилган сиғимга солинади.
Нисбати: 1 кг аралашмага 0,74 л сув талаб этилади.
Қоришма шимилиши учун 5 дақиқага қолдирилади.
Сўнгра қумоқларсиз бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар миксердан фойдаланиб аралаштирилади.
Тайёр қоришма 2 соатмобайнида ишлатилади.
Нисбати: 25 кг қуруқ аралашмага 10 л сув талаб этилади.
Фойдаланиш вақти: 120 дақиқа.
Қотиш вақти: 120 дақиқа.
Қатламининг қалинлиги: 0,5-50 мм.
Сарфланиши: қатламининг қалинлиги 1 мм бўлганда, 1 м2 га 1,5 кг қуруқ аралашма.
Сиқилгандаги пишиқлиги: 5 МРа
Қўлланилиш ҳарорати: + 5 С паст эмас.
Совуққа чидамли, цикллари, 15 паст эмас.
Сақлаш муддати: тайёрланган санадан бошлаб 6 ой (қопнинг тагига қаранг)
Қуруқ ёпиқ хонада +5 С паст бўлмаган tда сақланади.
Масса, кг, қуруқ (нетто) - 25 кг