1995-2003 йиллар давосида компания барча даражадаги қурилиш ишларини бажарди. Ўша даврда компания ватанимизда ишлаб чиқариладиган сифатли қурилиш материалларини танлаш муаммосига дуч келган, чунки Республикамизга асосан сифатли, бироқ нархи анча қиммат бўлган импорт материал олиб келинар эди, ва шу сабабли қурилиш хизматлари ва бажарилаётган ишларнинг нархлари ҳам тегишинча импорт материалининг қийматига мутаносиб тарзда оширилган эди. Ана шунда, импорт ўрнини боса оладиган қурилиш материалини ўзимизнинг ватанимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ғояси туғилди ва танлов гипcокартон плиталар фойдасига тўғри келди.
Бренд.
2004 йилнинг бошида Ўзбекистонда гипсокартон плиталар ишлаб чиқарадиган биринчи завод очилди. «Rademus-servis» хусусий компанияси савдо русуми остида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг 8 йил ўтгач, гипсокартон плиталар нафақат хусусий, балки давлат қурилиш секторларида ҳам кен фойдаланиладиган ватанимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли қурилиш материали обрўсини қўлга киритди.
2011 йилда компания ўз номи билан бир хил бренддаги қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
2016 йилда компания PREMIUMсерияли, EKO SPECIAL серияли сув эмульсион бўёқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Савдо русуми патентланган, ҳар қандай тарзда фойдаланиш ёки нусха олиш Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонун бўйича таъқиб қилинади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сертификатлар.
Компаниянинг барча маҳсулотлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига биноан сертификатланган ва стандартлаштирилган.