loader
+998 90 984 70 77

Клеевые смеси

ИЧКИ ВА ТАШҚИ ИШЛАР УЧУН «BASSZEM» КУЧАЙТИРИЛГАН СУВГА ЧИДАМЛИ ПЛИТА ЕЛИМИ (йўқ)

ИЧКИ ВА ТАШҚИ ИШЛАР УЧУН «BASSZEM» КУЧАЙТИРИЛГАН СУВГА ЧИДАМЛИ ПЛИТА ЕЛИМИ (йўқ)
Нархи:

Оч рангли навлардаги мармар, табиий ва сунъий тошлардан, керамогранитдан тайёрланган плиткаларни, шаффоф ранг қоплама материални, шиша керамика плиткаларни,  майоликани териш учун мўлжалланган.
Бетон, газо- ва пенобетон, ғишт ва цемент сувоқларда, ҳар қандай мураккабликдаги асосларга: эски плитка юзасига, ГКЛ, ГТЛ, ПГПга суртилади, “Илиқ пол” тизимида ҳам қўлланилади.

Полимер қўшимчалар комплекси қўшилган ҳолда юқори сифатли оқ цемент асосида тайёрланган. Бассейнлар, фавворалар, шунингдек бошқа сувли резервуарларни, шунингдек юқори кучланиш, ҳарорат-намлик режимининг доимий ўзгаришлари остидаги юзаларни қоплаш учун тавсия этилади.  Текислагич сифатида фойдаланиш ҳам мумкин, қоплама плиталар юзасида тўқ рангдаги доғларни ҳосил қилмайди. Юқори эластиклиги, пишиқлиги ва асосларга адгезияси билан ажралиб туради.

Асос қуруқ, пишиқ, қаттиқ  бўлиши ва чўкиб ёки деформацияланиб қолмаслиги керак. Кир, чанг, нефт маҳсулотларининг, турли хил келиб чиқишга эга бўлган ёғ ва мойларининг доғлари, асосга ёмон адгезияли қатламланадиган сувоқ ёки бошқа қопламлар  олиб ташланади. Қурилиш қоришмаси, бетоннинг чиқиб турадиган бўлаклари ёки бошқача нотекисликлар ҳам олиб ташланиши керак.


Елимли қоришма билан яхшироқ уланиши учун фойдаланилаётган материалнинг сирт тарафини  нам губка ёки латта билан ҳўллаш тавсия этилади.
Қуруқ аралашма тоза сув қуйилган сиғимга солинади.
Нисбати: 1 кг аралашмага 0,25 л сув талаб этилади.
Қоришма шимилиши учун 5-10 дақиқага қолдирилади.
Сўнгра қумоқларсиз бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар  миксердан фойдаланиб аралаштирилади.
Тайёр қоришма 3 соатмобайнида ишлатилади.

Нисбати: 25 кг қуруқ аралашмага 6,25л сув талаб этилади.
Фойдаланиш вақти: 180 дақиқа.
Қотиш вақти: 24 соат.
Қатламининг қалинлиги: 2 - 8 мм.
Сарфланиши: қатламининг қалинлиги 1 мм бўлганда, 1 м2 га 1,3 кг қуруқ аралашма.
Ҳақиқий сарфланиши шпател тишчаларининг ўлчамига ва терилаётган плитканинг турига боғлиқ.
Плитканинг тўғирланиш вақти: 10 дақ.
Сиқилгандаги пишиқлиги: 10 МРа
Қўлланилиш ҳарорати: + 5 С паст эмас.
Совуққа чидамли, цикллари, 25 паст эмас.
Чокларни текислаш 48-72 соатдан кейин.
Сақлаш муддати: тайёрланган санадан бошлаб 6 ой (қопнинг тагига қаранг)
Қуруқ ёпиқ хонада +5 С паст бўлмаган tда сақланади. 
Масса, кг, қуруқ (нетто) - 25 кг