loader
+998 90 984 70 77

Клеевые смеси

ИЧКИ ИШЛАР УЧУН «KLEBZEM» ПЛИТКА ЕЛИМИ

ИЧКИ  ИШЛАР УЧУН  «KLEBZEM» ПЛИТКА ЕЛИМИ
Нархи:

Нормал намликка эга бўлган (санитария узеллари, ошхона ва ҳ.к.) хоналарнинг поли ва деворига кафел, мозака ва сопол плиткаларни териш учун фойдаланилади. Елим шунингдек ғиш териш, 10 мм.гача қалинликдаги юзаларни текислаш учун қўланилади. Елим бетон, газ бетон, сувоқ қилинган юзаларга суртилади.

Плитка фақат тоза ва қаттиқ юзага терилади.

Асосини чангдан, кирдан, эски  бўёқлардан, эски қоришмадан тозалаб олиш шарт. Ялтироқ юзалар эса жилвирлаб олинади, сезилиб турадиган нотекисликлар шпател билан текисланади. Юзасига эса грунтланиб ишлов берилади.
Елимли қоришма билан яхшироқ улаш учун плитканинг сирт тарафини нам губка ёки латта билан ҳўллаб олиш тавсия этилади.

Қуруқ аралашма тоза сув қуйилган сиғимга солинади.
Нисбати: 1 кг аралашмага 0,21-0,23 л сув талаб этилади.
Қоришма шимилиши учун 5-10дақиқага қолдирилади.
Сўнгра қумоқларсиз бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар  миксердан фойдаланиб аралаштирилади.
Тайёр қоришма 2 соат мобайнида ишлатилади.
Нисбати: 25 кг қуруқаралашмага5,2-5,6 л сув талаб этилади.
Фойдаланиш вақти : 180 дақиқа.
Қатламининг қалинлиги: 2 - 10 мм.
Қотиш вақти : 24 соат.
Сарфланиши : қатламнинг қалинлиги 1 мм бўлганда,  1 м2 учун 1,5 -2 кг.
Сиқилгандаги пишиқлиги: 5 МРа
Қўлланилиш ҳарорати: + 5 С паст эмас.
Плиткани тўғирлаш вақти: 10 дақиқа
Чокларни ишқалаш ҳар 48-72 соат оралиғида.
Сақлаш муддати: тайёрланган санадан бошлаб 6 ой (қопнинг тагига қаранг)
Қуруқ ёпиқ хонада +5 С паст бўлмаган tда сақланади. 
Масса, кг, қуруқ нетто - 25 кг.